Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Киевда кетма-кет учинчи кун намойишлар давом этмоқда

Киевда кетма-кет учинчи кун намойишлар давом этмоқда

Бу ҳақда DW хабар бберди.

Хабарларга кўра, Киев марказида мудофаа вазири Михаил Фёдоровнинг истеъфосига қарши яна оммавий намойиш бўлиб ўтди.

"Интерфакс-Украина" маълумотларига кўра, Крещатик ёнидаги Иван Франко майдонида 10 мингга яқин одам тўпланган.

Аввалроқ рақамли трансформация идорасини бошқарган 35 ёшли вазир Украинада катта машҳурликка эга. Унинг номи урушнинг янгича қиёфаси, дронлардан кенг фойдаланиш ҳамда ноқонуний Starlink терминалларини ўчириш орқали Россия қўшинларини "кўр қилиш"даги муваффақиятлар билан боғлиқ.

Зеленский Фёдоров ва Қуролли кучлар бош қўмондони Александр Сирский ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф эта олмаганини тан олди. Президент ҳали янги мудофаа вазирини тайинлагани йўқ, унинг вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб, аввалроқ Хавфсизлик хизматини бошқарган Евгения Хмарани таклиф қилди.

Намойишга чиққанларнинг кўпчилиги Сирскийни истеъфога чиқариш ва Фёдоровни аввалги лавозимига қайтариш талаби ёзилган шиорларни кўтариб олишган, дейилади хабарда.

Киритилди: 14:21 19.07.2026. Ўқилди: 9034 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!