Компания хабар беришича, электр таъминотидаги узилишлар «Укрэнерго»нинг топшириғи асосида амалга оширилган.
«Киев ва Киев вилояти. “Укрэнерго”нинг топшириғига кўра, фавқулодда ўчиришлар қўлланилди», — дейилади ДТЭКнинг Telegram-каналидаги хабарда.
Электр энергияси узилишига сабаб бўлган ҳолат ҳозирча очиқланмаган.
Аввалроқ Киев мэри Виталий Кличко пойтахтнинг айрим ҳудудлари электр энергияси ва сув таъминотисиз қолганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, электр таъминотидаги муаммо туфайли шаҳардаги айрим сув насос станциялари ишламай қолган, хусусан, Киевнинг ўнг соҳилида сув таъминотида узилишлар кузатилган.
Украинанинг «Телеграф» нашри эса ўз Telegram-каналида Киевда электр ва сув таъминотидаги узилишлар портлашдан кейин юзага келганини хабар қилди.