Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Киевда 9 май нишонланмайди — Кличко

Киевда 9 май нишонланмайди — Кличко

Киев мери Виталий Кличко 8-9 май кунлари шаҳарда Ғалаба кунига бағишланган тадбирлар ўтказилмаслигини айтди.

“8-9 май кунлари ҳарбий қўмондонлик ҳозирча Киев ва минтақада комендантлик соати жорий этишни режалаштирмаяпти. Шаҳарда бу кунларда ҳам бирон бир тадбир ўтказиш режалаштирилмаган. Чунки, эслатиб ўтаман, ҳарбий ҳолат даврида оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади. Aгар кимдир гул қўйишга бормоқчи бўлса, у буни якка тартибда қилиши мумкин”, — деб ёзди Кличко телеграмда.

Шу кунларда кўчаларда патруллик қилиш, жамоат тартибини муҳофаза қилиш янада кучайтирилишини таъкидлади.

9-май куни Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 77 йиллиги нишонланади.

Киритилди: 13:46 07.05.2022. Ўқилди: 3129 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!