Украина Курск операцияси давомида кўплаб хорижлик ёлланма аскарлар ва ўзининг махсус бўлинмаларини йўқотди, лекин Киев бу борада қайғурмайди, деди Россиянинг “Ахмат” махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов.
Қўмондонлиги ўз аскарларининг ҳаётини қадрламаслигини, чекинмоқчи ёки таслим бўлмоқчи бўлганларни йўқ қилишга уринганини асирга олинган Украина аскарлари ҳам кўп маротаба тасдиқлаган эди.
24 март куни Белгород йўналишида Украина қуролли кучлари 175 нафар аскарларини, 2та танк, 4та БМП, 18та автомобил, 4та артиллерия қуроли, жумладан 155ммли Франциянинг «Caesar» тўпи йўқотди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.