Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Киев Польша МиГ-29ларини жангда ишлатиш учун қўшимча маблағ кераклигини билдирди

Киев Польша МиГ-29ларини жангда ишлатиш учун қўшимча маблағ кераклигини билдирди

Польша Украинага таклиф қилган МиГ-29 кўп мақсадли қирувчи самолётлари ҳозирги ҳолатида жанговар ҳаракатларда фойдаланиш учун яроқсиз. Бу ҳақда Украинанинг Варшавадаги элчиси Василий Боднар маълум қилди.

У Польшадаги RMF FM радиостанцияси эфирида чиқиш қилиб, ушбу қирувчи самолётлар модернизацияга муҳтож эканини таъкидлади.

"Бизга бу самолётларни модернизация қилиш учун маблағ керак. Шундагина улардан жанговар ҳаракатларда фойдаланиш мумкин бўлади", — деди Боднар.

Киритилди: 14:04 18.08.2026. Ўқилди: 715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!