Жанубий Кореянинг Kia Corp. автомобил ишлаб чиқарувчиси 2025 йилда АҚШ импортига тарифлар туфайли 3,3 триллион вон (2,3 миллиард доллар) йўқотди.
Компаниянинг пресс-релизига кўра, фақат тўртинчи чоракдаги йўқотишлар тахминан 1 триллион вонни ташкил этди.
Октябр-декабр ойларида компания даромади 3,5 фоизга ўсиб, 28,09 триллион вонга етди, чакана автомобиллар савдоси эса 1,6 фоизга ўсиб, 776 000 тага етди.
Операцион фойда учдан бир қисмга камайиб, 1,84 триллион вонга етди, бу таҳлилчиларнинг прогнозига нисбатан камроқ. Тўртинчи чоракда соф фойда 15,5 фоизга камайиб, 1,47 триллион вонга етди.
Kia акциялари 28 январ куни 2,5 фоизга пасайди. Компаниянинг бозор капиталлашуви йил бошидан бери 22,9 фоижга ошди.