Бугун 7 август, 2026 йил, жума

O'ZB

KFC, Evos ва Oqtepa Lavash: қайси бири кўпроқ солиқ тўлади?

KFC, Evos ва Oqtepa Lavash: қайси бири кўпроқ солиқ тўлади?

2026 йилнинг январ–июн ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 23 148 та юридик шахс томонидан 1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.

Шундан 215,9 млрд сўм, яъни жами тушумнинг 21,4 фоизи энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхона ҳиссасига тўғри келади. Ушбу корхоналарнинг жами товар айланмаси 2,8 трлн сўм, қўлланган солиқ имтиёзлари эса 25 млрд сўмни ташкил этган.

Энг кўп солиқ тўлаган корхоналар рейтингида «INTERNATIONAL FOODCHAIN» МЧЖ («KFC») 52,2 млрд сўм билан биринчи, «MAK FOOD SERVIS» МЧЖ («Evos») 41,4 млрд сўм билан иккинчи, «OQTEPA-FOOD SERVICE» МЧЖ («Oqtepa Lavash») эса 20 млрд сўм билан тўртинчи ўринни эгаллаган.

Рейтингда учинчи ўринни «KETRING» МЧЖ эгаллаб, давлат бюджетига 24,8 млрд сўм солиқ тўлаган. Бешинчи поғонадан эса «BELLISSIMO PIZZA INTERNATIONAL» МЧЖ 11,7 млрд сўм билан жой олган.

Кейинги ўринларда «GOOD FOOD CATERING», «SAVDO», «FEEDUP ECO», «ALEXANDER BRANDS» ва бошқа умумий овқатланиш соҳасидаги корхоналар қайд этилган.

Маълумотларга кўра, мазкур 20 та йирик солиқ тўловчи соҳадаги умумий солиқ тушумларининг салмоқли қисмини таъминлаган.

KFC, Evos ва Oqtepa Lavash: қайси бири кўпроқ солиқ тўлади?

Энг йирик 20 та корхона томонидан тўланган солиқлар таркибида қўшилган қиймат солиғи етакчилик қилиб, унинг ҳажми 98,4 млрд сўмни ташкил этган.

Шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 57,9 млрд сўм, ижтимоий солиқ бўйича 28,2 млрд сўм, фойда солиғи бўйича 27,7 млрд сўм, бошқа солиқлар ҳисобига эса 3,7 млрд сўм давлат бюджетига йўналтирилган.

Киритилди: 17:00 06.08.2026. Ўқилди: 416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!