Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Кейинги йилдан фақат давлат гранти учун квоталар эълон қилинади

Кейинги йилдан фақат давлат гранти учун квоталар эълон қилинади

2023 йилги қабулдан ОТМларнинг тўлов-контракт асосидаги квоталарини белгилашдан воз кечилади. Бу ОТМларга қабул квоталарини тасдиқлаш тўғрисидаги президент қарори лойиҳасида белгиланган.

Қарор лойиҳасига кўра, 2023/2024 йилдан бошлаб барча давлат ОТМларига давлат буюртмаси параметрлари фақатгина давлат грантлари бўйича тасдиқланади.

Тўлов-контракт асосидаги қабул ўринлари олий таълим муассасалари, молиявий ва академик мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг Кузатув кенгашлари, бўйсунувига кўра тегишли вазирлик ва идоралар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқланади.

Қайд этилишича, 2026 йилгача олий таълим билан қамровни 50 фоизга етказиш белгиланган.

Жорий йилги қабулда ОТМларнинг йўналишлари кесимида ажратилган квоталар билан қарор лойиҳасининг тўлиқ матни орқали танишиш мумкин.

Лойиҳа муҳокамаси 1 июнгача давом этади.

Сизнинг “Ўзбекистондаги электрон тижорат сайтларининг сифати ва жозибадорлиги аъло даражада” фикрига муносабатингиз?

Киритилди: 07:34 18.05.2022. Ўқилди: 2589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!