Бу ҳақда Беларус соғлиқни сақлаш вазири Дмитрий Пиневич шу кунларда Минскда бўлиб ўтаётган форум доирасида гапирди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
«Ҳамкасбларимиз бизни таклиф қилишган, ўйлайманки, келаси йилнинг баҳорида, Ўзбекистонда иккинчи форум бўлиб ўтади. Биз ҳам худди шундай вакиллик делегацияси бўлишга ҳаракат қиламиз», - деди Дмитрий Пиневич.
Шунингдек, у форумда биргаликда ишлаб чиқариш, дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ўзаро етказиб бериш масалалари муҳокама қилинаётганини таъкидлади.
Вазирнинг сўзларига кўра, аниқ йўл харитаси аллақачон ишлаб чиқилган.