Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Кемалар Ҳўрмуз бўғозидан ўтиш учун Эронга 1,5-2 млн доллар тўламоқда

Кемалар Ҳўрмуз бўғозидан ўтиш учун Эронга 1,5-2 млн доллар тўламоқда

Бу ҳақда CNN Эрон парламент комиссияси аъзоси Муҳсин Зангане сўзларига таяниб хабар бермоқда.

Унинг айтишича, даромадлар Эронга нақд пул, криптовалюта ва товар айирбошлаш шаклида тушяпти.

Бу тўловларни йиғиш ва бўғоздан ўтиш учун рухсатномалар бериш билан махсус орган — "Форс кўрфази бўғози бошқармаси" шуғулланади.

Май ойи бошидан буён ушбу бошқармага турли кемалардан 300 дан ортиқ сўров келиб тушган бўлиб, уларнинг аксарияти нефт танкерларидир. Бундан ташқари, у Эрон ўтаётган кемаларга "навигация хизматлари" ҳам кўрсатаётганини даъво қилмоқда, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 14:31. Ўқилди: 337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!