Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

“Кексайиш — биз учун бахт”. Жеки Чан саломатлигидан хавотир олган мухлисларига ҳаммаси жойида эканлигини айтди

“Кексайиш — биз учун бахт”. Жеки Чан саломатлигидан хавотир олган мухлисларига ҳаммаси жойида эканлигини айтди

Жорий йилнинг март ойида гонконглик актёр Жеки Чаннинг сурати ижтимоий тармоқларда тарқалди ва кўплаб фойдаланувчилар унинг қариб қолганини кўриб, севимли актёрнинг соғлиғидан ташвишга тушди.

Жеки Чан ўзининг жуда кекса кўринган суратига изоҳ бериб, унинг соғлиғи ҳақида қайғураётган мухлисларини тинчлантирди. Instagram саҳифасидаги постда актёр қуйидагича изоҳ қолдирди:

“Бу шунчаки менинг иштирокимдаги сўнгги фильм учун образ, холос. Янги фильмда қаҳрамон сочлари ва соқоли оқарган қари инсон кўринишида бўлиши талаб этилган”, — деб ёзади Чан.

Шунингдек, актёр мухлисларидан унинг соғлиғи ҳақида ташвишланмасликни сўради.

Март ойида тарқалган мазкур фотосуратда Жеки Чан ёшига нисбатан анча кекса кўрингани боис ижтимоий тармоқда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Кўпчилик фойдаланувчилар болалик хотиралари билан боғлиқ актёр қаригани ҳақида қайғули изоҳлар ёзди, баъзилар эса бу “Мо Шенг Жиа Тинг” номли фильм учун янги образ, дея тахмин қилди.

7 апрель куни гонконглик актёр, сценарийнавис, режиссёр, оператор, мусиқачи, каскадёр, жанг санъати устаси ва шунчаки ижобий томошабин Жеки Чан 70 ёшга тўлди. Фаолияти давомида у 140 дан ортиқ лойиҳаларда иштирок этган.

“Дўстларим 70 ёшга етиб келганимни тез-тез эслатиб туришарди. Бу гапни ҳар эшитганда юрагим титраб кетар эди. Шундай пайтларда акам режиссёр Саммо Ҳуннинг сўзларини эслайман: Қариш биз учун бахтдир. Бу ибора, айниқса, каскадёрлар учун хос. Биз кўпинча бундай омад ҳар кимга ҳам кулиб боқмаслигини унутамиз”, — дея таъкидлайди Чан.

Шунингдек, Жеки Чан 62 йилдан бери ушбу соҳада ўтказган ҳар бир дақиқасини қадрлашини айтди:

“Мана, бугун ҳам фильмда суратга тушяпман ва бундан жуда бахтиёрман”, — дея қўчимча қилди у.
Киритилди: 17:54 13.04.2024. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!