Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Кечги табассум!.. (24-қисм)

Кечги табассум!.. (24-қисм)

Янги ўзбекнинг боласи отасига деди:

— Дада, айланишга кетаяпман, пул беринг!

— Бор, шкафда турибди, олавер!

— Қанча олай?

— Икки сантиметр етар?..

* * *

Яқинда гапирадиган кир ювиш машинасини ишлаб чиқаришди. У қуйидаги тартибда ишлайди:

— Кийимларни ичимга солинг! Раҳмат!.. Ие, кўйлак ёқасига лаб бўёғи қаердан тега қолди!.. Мақсуда-а-а-а-а!.. Эрингнинг кўйлаги ёқасига бегона аёлнинг лаб бўёғи тегиб қолибди!..

* * *

Йўловчи стюардессадан сўради:

— Нега учувчиларингиз чап елкалари оша тупуриб қўйишди?

— Олдимиздан қора мушук ўтиб кетди.

— Ие, осмонда мушук қаердан пайдо бўлди?

— Ўзга сайёрадан космонавтлар ташлашибди.

* * *

Чукчаларга яшаш учун вагон совға қилишди. Бир ойдан кейин қандай яшаётганларини билиш учун ташриф буюриб қарашса, ҳаммалари бир бўлиб вагонни у ёқдан-бу ёққа судраб юришибди. Уларнинг биридан бунинг сабабини сўрашганда, у шундай жавоб берди:

— Ҳожатхона эшигига «Вагон тўхтаб турганда ҳожатхонадан фойдаланманг» деб ёзиб қўйишган экан. Шунинг учун бир-биримизга ёрдам бериб ётибмиз.

Киритилди: 18:00 29.10.2020. Ўқилди: 2036 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!