Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Кечги табассум!.. (20-қисм)

Кечги табассум!.. (20-қисм)

Фил ва чумоли разведкага чиқишди. Бир маҳал чумоли тўсатдан бақирди:
— Фил! Ёт! Душманлар мени пайқаб қоллишди!
* * *
Янги йилнинг эртаси куни болакай дўконга келиб сотувчидан сўради:
— Нон янги келганми?
— Йўқ, ўтган йили келган.
* * *
Ўғри дўстига ҳасрат қилаяпти:
— Ҳалоллик барибир бир кунмас бир кун ўзини оқларкан.
— Нега?
— Яқинда бировнинг итини ўғирлаб бозорга олиб чиққандим. Ҳеч ким сотиб олмади. Шунда виждоним қийналиб итни эгасига олиб боргандим, у менга юз доллар мукофот берди.

***
Турма камерасида.
— Сен нима сабабдан қамалдинг?
— Акса урганим учун.
— Қанақасига?
— Ҳа, мен акса ургандим, дўкон қоровули уйғониб кетди.

Киритилди: 23:39 24.10.2020. Ўқилди: 2468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!