Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Кеч ухлаш саратонни келтириб чиқарадими?

Кеч ухлаш саратонни келтириб чиқарадими?

Уйқуга тўйиш ва соғлом уйқу тартибини шакллантириш узоқ умр гаровидир. Уйқу етарли миқдорда фойда келтириши учун соғлом инсон кечки соат 12 гача уйқуга кетиши лозим. Онколог Хамис Магомедова уйқу режимга риоя қилишнинг муҳим асосларини тушунтириб берди.

Циркад ритмлар нима ва нима учун учун муҳим?

Ердаги барча жонзотлар кун ва тун айланиш даврига бўйсуниб, табиатнинг биоритмларига мувофиқ яшайдилар. Инсон танаси ҳам биологик соатга қараб ишлайди. Танадаги гормонлар даражаси, барча органлар ва тўқималарнинг ҳолати куннинг қайси соати эканига боғлиқ. Биоритм тизими ҳаётий жараёнларни бошқаради.

Аммо цивилизация, инсоният ривожланиши, электрнинг пайдо бўлиши сабабли инсонлар циркад ритми бузилди. Эндиликда одамлар кечаси ухламасликни бошлади. Натижада инсоният табиий ўз биоритмларини мустақил равишда ўзгартирди.

Биоритмларнинг бузилиши қанчалик хавфли?

Циркадиялик ритмлар бузилганида асаб тизими ва метаболизм зарар кўради. Доимий уйқусизлик ортиқча вазн ёки қанд касаллигига чалиниш хавфини оширади, чунки ёғларни йўқ қиладиган гормонлар фақат тунда ишлаб чиқарилади.

“циркадли стресс” турли касалликларга олиб келиши мумкин:

  • уйқусизлик;
  • юрак-қон томир касалликлари;
  • онкология;
  • депрессив ҳолатлар.

Олимларнинг фикрича, тунги сменада ишлайдиган аёллар кўкрак бези саратонига чалиниш эҳтимоли кўпроқ. Чунки биоритмлар ва уйқу режимининг бузилиши организм учун муҳим гормон — мелатонин ишлаб чиқаришга таъсир қилади.

Мелатонин гормонининг инсон саломатлиги учун аҳамияти

Эпифиз бези уйқу гормони — мелатонинни фақат одам қоронғиликда ухлаганда ишлаб чиқаради. Айнан шу модда бизнинг биоритмимизни бошқаради. Тана ушбу гормонга бўлган кунлик эҳтиёжининг 70% гача миқдорини айнан тунда ишлаб чиқаради.

Мелатонин ҳаёт учун муҳим рол ўйнайди:

  • қариш жараёнини секинлаштиради;
  • ўсиш гормони даражасини белгилайди;
  • стрессга чидамлиликни оширади;
  • мушаклар ўсишига ёрдам беради;
  • онкологик касалликлар ривожланишига тўсқинлик қилади;
  • иммунитетни мустаҳкамлайди;
  • иштаҳани назорат қилади.

Нега кечаси соат 12 дан аввал ухлаш фойдали ҳисобланади?

Мия фаолияти яхшиланади

Эрталаб соат 2 га қадар тана чуқур уйқу ҳолатида бўлиб, мелатонин миқдори энг юқори поғонага чиқади. Гормон эркин радикалларни ҳамда яллиғланишни камайтиради, мия фаолиятини яхшилайди, Паркинсон касаллиги билан курашишда ёрдам беради.

Саратон хавфи камаяди

Мелатониннинг саратонга қарши таъсири фанда исботланган. Гормон иммунитетни шакллантирадиган ҳужайраларда ишлаб чиқарилганлиги сабабли у инфекцияларга қаршиликни оширади.

Кортизол даражасини меъёрида сақланади

Кортизол шунчаки стресс гормони эмас, балки эрталаб тетик ҳолда уйғониш имконини берувчи ёрдамчи моддадир. Гормон миқдори эрталаб ошади ва соат 18:00 дан бошлаб унинг даражаси аста-секин пасаяди. Бу вақтда дам олиш ва ухлаш истаги пайдо бўлади.

Аммо циркад ритмлар бузилса, кортизол ишлаб чиқариш ҳажми кечаси ошиб кетади, натижада тонгда уйқуга тўймаслик, иштаҳанинг йўқлиги кузатилади ва қаҳва ичиш истаги пайдо бўлади.

Уйқу озишда ёрдам беради

Эрта ухлаш озишга бўлган ҳаракатнинг муҳим қисмларидан биридир. Чунки кечаси липидлар алмашинуви, кундузи эса углеводлар алмашинуви фаоллашади. Натижада бош мия ёғ захираларидан глюкоза олади. Бу жараён эса албатта мелатонин гормони билан боғлиқдир.

Киритилди: Бугун 11:08. Ўқилди: 243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!