Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Каземиро Месси билан жамоадош бўлади

Каземиро Месси билан жамоадош бўлади

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Каземиро «Интер Майами»нинг асосий трансфер мақсади бўлиб қолмоқда. Бразилиялик футболчи келаётган ёзда «қизил иблислар» сафини эркин агент сифатида тарк этади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, «фламинголар» хавбекни ўз сафига қўшиб олиш бўйича ишларни давом эттиришмоқда. 34 ёшли футболчида фаолиятини давом эттириш учун бошқа вариантлар ҳам бор, бироқ у март ойидан бери музокаралар олиб бораётган Флорида клубини афзал кўрмоқда.

Каземиро 2022 йилдан бери «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда футболчи манкунианликлар сафида барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: Бугун 11:53. Ўқилди: 166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!