Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Кая Каллас маҳкамасининг ваколатлари қисқартириладими?

Кая Каллас маҳкамасининг ваколатлари қисқартириладими?

FT: Европа Иттифоқида Кая Каллас маҳкамасининг ваколатларини қисқартириш ғояси муҳокама қилинмоқда.

Европа Иттифоқининг бир нечта давлати, жумладан Франция ва Германия, геосиёсий инқирозларга тезкор муносабат билдиришни яхшилаш мақсадида иттифоқнинг дипломатик хизматини ислоҳ қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Financial Times газетаси бешта юқори мартабали манбасига таяниб ёзмоқда.

Газетанинг хабар беришича, ҳукуматлар ўрганаётган вариантлар қаторида ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас ҳамда унга бўйсунувчи Европа ташқи алоқалар хизмати (EEAS) ваколатларини қисқартириш ҳам бор. Йиллик бюджети 1 миллиард еврони ташкил этувчи ушбу маҳкама ваколатларининг бир қисми Европа комиссияси ҳамда аъзо давлатларга қайтариб берилиши мумкин, дейилади хабарда.

EEAS бундан 15 йил аввал Европа Кенгаши ва Европа комиссиясининг ташқи алоқалар департаментларини бирлаштириш орқали ташкил этилган бўлиб, у ушбу иккала органга ҳам тўғридан-тўғри бўйсунмайди. Ўз моҳиятига кўра, EEAS Европа Иттифоқи даражасидаги ТИВ ва иттифоқнинг дипломатик корпуси вазифасини бажаради.

Киритилди: Бугун 18:04. Ўқилди: 243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!