Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Каттақўрғонда МИБ аралашуви билан 72 миллион сўм алимент тўланди

Каттақўрғонда МИБ аралашуви билан 72 миллион сўм алимент тўланди


Фарзанд — нафақат меҳр ва эътибор, балки масъулият ҳамдир.

Буни англаган Каттақўрғонлик қарздор Г.О. фарзандларининг моддий таъминоти учун тўпланиб қолган 72 миллион сўм алимент маблағини тўлиқ тўлаб берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2015 йил 9 ноябрги ижро варақасига асосан, Г.О.дан ундирувчи Н.С. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.



Ижро жараёнида давлат ижрочиси томонидан қарздорга алимент — аввало, фарзандларнинг таъминоти ва уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган маблағ экани тушунтирилди.

Тушунтиришлар қарздорга ўз мажбуриятига бошқача қарашга сабаб бўлди. У фарзандларининг келажагини ўйлаб, 72 миллион сўмлик алимент қарздорлигини бир йўла тўлиқ тўлади.

Натижада суд ҳужжати ижроси таъминланиб, икки нафар фарзанднинг моддий таъминоти билан боғлиқ масала ижобий ҳал этилди.

Киритилди: 08:30 24.09.2026. Ўқилди: 315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!