Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Каспий денгизида 19 нафар ҳарбий оқиб кетди, 9 киши ҳалок бўлди

Каспий денгизида 19 нафар ҳарбий оқиб кетди, 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида ўтказилган ҳарбий машғулотлар вақтида оғир ҳодиса рўй берди. Каспий денгизи соҳилида ўқув-жанговар вазифани бажараётган 19 нафар ҳарбий хизматчи кучли шамол ва ёмонлашган об-ҳаво таъсирида денгиз томон оқиб кетган.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 24 сентябрь куни содир бўлган.

Ҳозирга қадар 9 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлгани тасдиқланган. Уч киши қутқарилган, улардан бири тиббий ёрдам олиш учун шифохонага олиб кетилган. Қолган ҳарбийларни топиш бўйича қидирув ишлари давом этмоқда.

Қутқарув амалиётига мамлакат Ҳарбий-денгиз кучлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, авиация ҳамда бошқа тегишли тузилмалар жалб қилинган.

Ҳодиса сабабларини ўрганиш ва қидирув ишларини мувофиқлаштириш учун Мудофаа вазирлигининг махсус комиссияси Манғистов вилоятига йўл олган. Комиссияга мудофаа вазири Даурен Косанов раҳбарлик қилмоқда.

Вазирлик ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб, уларга зарур ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Киритилди: 14:46 24.09.2026. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!