Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Карантин! Тошкентда қиморхона фош бўлди

Карантин! Тошкентда қиморхона фош бўлди

Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида хонадонида қиморхона ташкил қилган шахс “мижоз”лари ва ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Туманнинг “Ўзбек” маҳалласида яшовчи 61 ёшли Б.Э. хонадонида қонунга хилоф равишда, қолаверса, жорий қилинган чекловлар ва карантин қоидаларига амал қилмай 6 нафар шахслар иштирокида қимор ўйини ташкил қилганлиги аниқланди. Қўлга олинганлар 50-60 ёш оралиғидаги фуқаролар эканига нима дейсиз?

Суриштирув давомида хонадон эгаси фуқаро Б.Э. қимор ўйнашга шароит яратиб берганлиги эвазига ҳар бир ўйиндан маълум миқдорда пул маблағи олиб келганлиги ойдинлашди. Ушбу шахслардан қимор ўйнаш учун мослаштирилган ошиқлар ва бошқа анжомлар, шунингдек 850 АҚШ доллари ҳамда 2 миллион 258 минг сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 14:55 08.08.2020. Ўқилди: 2310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!