Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Карантин! Самарқанддаги деҳқон бозори фаолияти вақтинчалик тўхтатилади

Карантин! Самарқанддаги деҳқон бозори фаолияти  вақтинчалик тўхтатилади

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг туман ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокими Ш.Худайбердиевнинг фармойишига билан 14 май куни соат 16:00 дан бошлаб, Пастдарғом мева-сабзавот МЧЖ бозори фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Пастдарғом мева-сабзавот МЧЖ бозори фаолиятининг вақтинчалик тўхтатилиши муносабати билан аҳоли яшаш жойларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилади, шунингдек, ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари сотувчи кўчма дўконлар сони кўпайтирилади.

Киритилди: 18:40 14.05.2020. Ўқилди: 4446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!