Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Карантин: Қашқадарёда ҳоким савобли ишга қўл урди

Карантин: Қашқадарёда ҳоким савобли ишга қўл урди

Косон тумани марказий деҳқон озиқ-овқат бозорида туман ҳокимлиги томонидан катта хайрли ишга қўл урилди.

Косонликлар учун карантин даврида имконият яратиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорда арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.

Туман ҳокими ўринбосари Султонмурод Донаевнинг маълум қилишича, бу хайрли иш доимий равишда амалга оширилади. Ҳар куни 3 тонна пиёз, 3 тонна картошка, 2 тонна сабзи маҳсулотлари сотилади.
Шунингдек, 500 кг мол гўшти, 600 кг парранда гўшти сотилади.

Маҳсулотлар нарх-навоси ҳақида гапирадиган бўлсак, пиёз 2500 сўм эмас 1500 сўм, картошка 4000 сўм эмас 3000 сўм, сабзи 800 сўм, мол гўшти 35 минг сўм, парранда гўшти 16 минг 500 сўмдан сотилмоқда.

Киритилди: 18:27 28.03.2020. Ўқилди: 3579 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!