Қашқадарёда канализация қудуғини тозаламоқчи бўлган икки ходим қутқарилди.
15 январ куни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳар “Тутзор” МФЙ ҳудудидаги йўл ёқасида жойлашган канализация қудуғига “Сув оқова” МЧЖнинг 2 нафар ходими тозалаш мақсадида тушганлиги ва қайтиб чиқа олмаганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Маълум бўлишича, чуқурлиги 3 метр, диаметр 1 метр бўлган қудуқнинг сув ўтиш йўлига тиқилиб қолган чиқиндиларни тозалаш мақсадида, 1 нафар ишчи тушган ва сув кўпайиб кетиб, сув ютиши натижасида тоби қочган ҳамда чиқа олмай қолган.
Шундан сўнг, унинг шериги ёрдам бериш мақсадида тушиб, у ҳам қолиб кетган.
Зудлик билан айтилган манзилга етиб борган ФВБ қутқарувчилари махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида фуқароларни қутқариб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш кўрсатиш мақсадида шифохонага юборилган. Ҳозирда шифокорлар назоратида.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар мавжуд эмас.