Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Канада Украинага қуролланиш учун 1 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратади

A A A
Канада Украинага қуролланиш учун 1 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратади

Канада Бош вазири Марк Карни бугун, 24 август куни Киевга биринчи ташрифи чоғида Украинага дронлар, ўқ-дорилар ва зирҳли техникалар етказиб бериш учун 1 миллиард доллар ажратилишини маълум қилди

Марк Карни бу ҳақда бугун Киевда ўтказилган Украина Мустақиллиги куни тадбирлари чоғида эълон қилди.

Канада ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра бу қуроллар сентябр ойида Украинага етказилади.

"Катта еттилик"нинг июнь ойидаги саммитида Канада қўшимча 2 млрд доллар ҳарбий ёрдам ваъда қилди. Бугун мен фахр билан эълон қиламанки, ушбу маблағнинг 1 миллиарддан ортиғи келгуси ойда етиб келадиган дронлар, ўқ-дорилар ва зирҳли техникаларни етказиб бериш орқали асосий қуролларингизни кучайтиришга йўналтирилади. Шунингдек, биз шошилинч тиббий ёрдам, бомба бошпаналарини яратиш, Украинада маҳаллий демократияни кучайтириш, жумладан, киберҳужумларга қарши курашиш учун ўнлаб миллионларни тақдим этамиз," - деди у.

Киритилди: 21:35 24.08.2025. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!