Канада Россиянинг "соя флоти" билан боғлиқ кемаларга қарши қўшимча санкциялар жорий қилди.
Бу ҳақда Канада ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида эълон қилинган баёнотда айтилди.
"Россиянинг мавжуд санкцияларни четлаб ўтишига қарши чораларни янада кучайтириш учун Канада Россиянинг соя флотидан қўшимча 100 та кемани ўзининг санкциялар рўйхатига қўшмоқда", дейилади департамент баёнотида.
Канада ташқи ишлар вазирлиги Россия нефть ва газ даромадлари туфайли Украинага қарши урушни молиялаштиришда давом этаётганини таъкидлади. Департамент маълумотларига кўра, Россия бу даромадни санксияларни четлаб ўтиш орқали кемалар ва ёрдамчи ташкилотлар тармоғидан, асосан нефть танкерларидан фойдаланиб, дунё мамлакатларига товарлар ва хом ашё, жумладан, хом нефтни ташиш орқали олади.
"Ушбу санкциялар Россиянинг ҳарбий ҳаракатларни молиялаштириш қобилиятини чеклашга қаратилган", дейилади баёнотда.