Камбоджа билан чегарадаги можарода ҳалок бўлган Таиланд ҳарбийлари сони 19 нафардан 21 нафарга кўтарилди.
Таиланд қироллик армияси 17 декабрь куни Сисакет ва Сакэу провинцияларидаги жангларда икки аскар ҳалок бўлганини маълум қилган.
7 декабрь куни ўқ отиш бўйича тўқнашувлар бошланди. Таиланд армияси 8 декабрь куни Камбоджа қўшинлари чегара ҳудудидаги ўз позицияларига артиллериядан ўт очгани ҳақида хабар берди. Бунга жавобан Таиланд ҳаво кучлари Камбоджа ҳарбий инфратузилмасига ҳужум қилди.
Камбоджа қурбонлар ҳақида маълумот бермади, аммо Таиланд тўқнашувларда 200 дан ортиқ камбоджа аскари ҳалок бўлганини даъво қилмоқда. Камбоджа ахборот вазири Нет Пхеактра 15 нафар тинч аҳолининг ўлими ҳақида хабар берди.