Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Калити билан қолдирилган "Spark" ўғирланган

Калити билан қолдирилган "Spark" ўғирланган

1 апрель куни фуқаро А.О. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Серқуёш кўчасида маҳалладоши К.А.нинг яшаш хонадони олдида эшиклари қулфланмаган ҳолатда калити билан қолдирилган, “Spark” русумли  автомашинасини осонлик билан эгаллаб, олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Вилоят ИИБ "102" қисқа рақамига келиб тушган хабар асосида олиб борилган қидирув тадбирлари давомида “Spark” автомашинаси ва уни олиб қочган шахс Фарғона шаҳрининг Бешбола МФЙ ҳудудида тўхтатиб қолинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Шу ўринда фуқароларимиздан ўз автомашиналарини қаровсиз қолдирмасликларини сўраб қоламиз. Акс ҳолда юқоридаги каби нохуш ҳолатлар содир бўлиши мумкин. Жиноят кодексининг 267-моддасида транспорт воситасини олиб қочган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

Киритилди: 22:28 02.04.2021. Ўқилди: 3488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!