Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Каламуш қиз" аслида борми?

“Каламуш қиз" аслида борми?

Интернетда чақалоқлигида онаси канализацияга ташлаб кетган ва 17 йил каламушлар билан яшаган қиз ҳақидаги  суратлар бот-бот пайдо бўлиб туради. Сурат изоҳида айтилишича, қизни каламушлар асраб олишган ва катта қилишган.

Албатта, олимлар томонидан каламушлар кўпгина жониворлар сингари бегона каламушларнинг болаларини асраб олиб, катта қилиши ҳақида фактлар мавжуд. 

Мазкур топилмани эса  интернет фойдаланувчилари “ХХ1 аср мауглиси” деб аташган.

Яна бир интернет хабарда эса  ушбу қизалоқ Муқаддас Қуронни йиртиб, топтагани учун Аллоҳ ўша заҳоти уни каламушга айлантириб қўйган дейилади.

Аслида эса мазкур сурат франциялик  ҳайкалтарош Патриция Пиккинини ( Patricia Piccinini)нинг "Leather Landscape" деб номланган кўргазмасидан олинган. Патриция одамларни характери жиҳатидан ҳайвонларга ўхшатма қилиб ясайди ва бу билан инсоният тирик табиатнинг бир бўлаги эканлигини, ҳеч бир жониворни қийнаш ва ўлдиришга ҳақи йўқлигини айтишга ҳаракат қилади.

Киритилди: 22:13 21.09.2020. Ўқилди: 20947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!