Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Кадишев" бозоридаги бузилишлар ҳақидаги хабарлар рад этилди

"Кадишев" бозоридаги бузилишлар ҳақидаги хабарлар рад этилди

Халқ тилида Кадишев бозори деб аталадиган “Авиасозлар” бозори фаолияти одатдаги тартибда давом этмоқда. Савдо расталари ва дўконларнинг бузилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бозорга туташ ҳудудда узоқ йиллардан бери тартибсиз ташкил этилган ноқонуний савдо нуқталарини тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Айрим фуқаролар мева-сабзавот, гўшт ва калла-поча маҳсулотларини рухсатсиз ҳамда санитария талабларига зид равишда сотган.

Шунингдек, тартибсиз савдо пиёдалар ва транспорт ҳаракатига халақит бериб, тирбандлик ва ноқулайликларни юзага келтираётгани қайд этилди.

Ҳокимликка кўра, ҳудудда савдо қилган фуқароларга бозор ичидан қонуний ва махсус ажратилган жойлар таклиф этилмоқда. Келгусида ҳудуд ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилади ҳамда автотураргоҳ ташкил этилади.

Киритилди: Бугун 08:05. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!