Афғонистон пойтахти Кабулдаги меҳмонхонадаги портлашда камида 7 киши ҳалок бўлди, бир нечта одамлар жароҳатланди.
Report агентлигига кўра, Reuters маълумоти асосида, портлаш марказий Кабулнинг яхши қўриқланадиган туманидаги меҳмонхонада содир бўлган.
Кабул полицияси матбуот котиби Халид Задраннинг айтишича, меҳмонхона Шаҳр-е-Нау туманида жойлашган бўлиб, бу ерда йирик офис бинолари, савдо марказлари ва элчихоналар бор. Бу ҳудуд пойтахтда энг хавфсиз саналади.
EMERGENCY гуманитар гуруҳи директори Деян Паничнинг хабар беришича, "ҳозирча 20 киши шифохонага олиб келинди. Жароҳатланганлар орасида 4 аёл ва бир бола бор".
Портлашнинг аниқ сабаби ҳозирча маълум эмас. Ҳокимиятлар тергов олиб боришини билдиришди.