Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Журналистлар ва суд: Олий суд тренинг ташкил этди

Журналистлар ва суд: Олий суд тренинг ташкил этди

Журналистларнинг суд жараёнларини ёритиш борасидаги кўникмаларини ривожлантириш ва малакасини ошириш бўйича тренинг ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда Миллий ахборот агентлиги, телерадиоканаллар, газета ва журналлар, сайтлар вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда суд журналистикаси ҳуқуқий маданиятини шакллантириш бўйича мақсадли чора-тадбирлар қабул қилинди. Жумладан, ОАВларининг профессионал журналистик  олиб бориши «Журналистларнинг профессионал фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда мустаҳкамланди.  

2020 йил 21 февралда Олий суд пленумининг «Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.  

Унда ОАВ вакиллари ва жамоатчиликнинг суд мажлисларида иштирок этиши қоидалари белгиланган. 

Суд рухсати ва томонлар фикри инобатга олинган ҳолда суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш тартибига ҳам аниқлик киритилди.

Эндиликда очиқ бевосита кўрилаётган суд ишига тааллуқли бўлмаган шахслар, шу жумладан ОАВ вакилларига ҳам суд мажлисида қатнашиш имконияти бор. Қонунда кўрсатилмаган ҳолатлар сабабли матбуот ходимларини суд мажлисига киритмаслигига йўл қўйилмайди.

Тренингнинг биринчи иш куни давомида Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар мисолида юқорида қайд қилинганидек ОАВ ва жамоатчилик билан ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари, журналистлар томонидан суд биноларига кириш ва суд ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишдаги процессуал ва аҳлоқий жиҳатлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди.  

Киритилди: 11:50 04.12.2020. Ўқилди: 1723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!