Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

ЖССТ: “Яқин орада коронавирусдан ҳафтасига 100 минглаб одамлар вафот этишади”

ЖССТ: “Яқин орада коронавирусдан ҳафтасига 100 минглаб одамлар вафот этишади”

Дунёда SARS-CoV-2 коронавируси туфайли ўлим сони яқин орада ҳафтасига 100 минг кишига етади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассиси Майк Райан бунга тайёр туришга чақирди, дея хабар бермоқда «Reuters» ахборот агентлигига таяниб «sof.uz».

«Ҳозирги кунда эпидемиологик вазият ўзгариб турибди ва турли минтақаларда ҳар хил кечмоқда», деди у ЖССТ бошқарма ходимлари йиғилишида.

“Унинг таъкидлашича, Шимолий ва Жанубий Aмерикада жами ўлим ҳолатларининг 47 фоизи тўғри келмоқда. Уларнинг сони ўсишда давом этмоқда. Гарчи юқори даражада бўлса ҳам, Европада ўлим даражаси барқарорлашмоқда”, дея маълум қилди Райан.

Киритилди: 06:00 19.01.2021. Ўқилди: 6460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!