Бугун 18 июль, 2026 йил, шанба

O'ZB

ЖССТ круиз лайнерида ҳантавирус тарқалиши якунланганини эълон қилди

ЖССТ круиз лайнерида ҳантавирус тарқалиши якунланганини эълон қилди

ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебреесуснинг сўзларига кўра, MV Hondius кемасининг сўнгги йўловчиси карантин муддатини якунлаб, ҳантавирусга манфий тест натижасини олган ва уйига қайтган.

"25 майдан буён касалланишнинг янги ҳолатлари қайд этилмади. ЖССТ хантавирус тарқалишини якунланган деб ҳисоблайди", — дея қўшимча қилди ташкилот раҳбари.

13 кишининг касалланишига ва 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ушбу ҳолат ҳантавируснинг кам учрайдиган Анд номли штамми оқибатида келиб чиққан эди.

Ҳантавирус — одамга кемирувчилардан, асосан, уларнинг вирусланган ажралмалари орқали юқадиган вируслар гуруҳи. Улар ўпка ёки буйрак шикастланиши каби оғир касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Одатда ҳантавирус кемирувчилар орқали юқади, бироқ кам ҳолларда яқин алоқа орқали одамдан одамга ўтиши ҳам мумкин. Касаллик иситма, бош ва мушак оғриқлари, кўнгил айниши ҳамда чарчоқ каби белгилар билан кечади. Вирус билан касалланиш 50 фоиз ҳолатларда ўлим билан якунланади.

Киритилди: 15:15 03.07.2026. Ўқилди: 1165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!