Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ЖССТ: Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди

ЖССТ: Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди

💉 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди.

🦠 Унинг қайд этишича, СOVID-19 профилактикасида қўлланилаётган вакциналар хасталик оғир ўтиши, госпитализация ҳамда ўлим ҳолатларининг олдини олишда ишончли таъсирга эга.

❗️Фақат максимал самарадорликка эришиш учун тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиш зарур.

Бунга, биринчи навбатда, хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами, яъни:

👨🏻‍🦳 60 ёшдан ошганлар,
🩺 сурункали касалликларга чалинганлар,
🤦🏻‍♂️ иммунитети заиф беморлар,
🤰🏻 ҳомиладор аёллар,
👩🏻‍⚕️ тиббиёт ходимлари амал қилишлари керак.

🚫 Ўз навбатида, ЖССТ масъули баъзи оммавий ахборот воситаларида бустер доза кекса ёшли кишиларда инсульт хавфини келтириб чиқариши тўғрисидаги хабарлар мутлақо асоссиз эканлигини таъкидлади.

🎤 “Ўрганишларимиз давомида мазкур ҳолатлар ўз тасдиғини топмади. Қолаверса, ташкилотга бу борада ҳеч қандай эътироз, шикоят ва шубҳали ҳолатлар бўйича маълумотлар ҳам келиб тушмаган” — дейди эксперт.

‼️Доктор Кейт О’Брайен коронавируснинг янги мутациялари кенг тарқалаётган ҳозирги шароитда кучайтирувчи дозада эмланиш пандемиянинг навбатдаги кучли тўлқинларига қарши мустаҳкам тўсиқ бўлишини таъкидлади.

Киритилди: 10:34 23.01.2023. Ўқилди: 1300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!