Ўтган ҳафтада Ер юзида 2,3 миллиондан ортиқ кишига COVID-19 ташхиси қўйилган. Уларнинг қарийб 7,5 минг нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида қайд этилишича, 7-13 ноябрь кунлари коронавирусни юқтириш ҳолатлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 2 фоизга ошган. Ўлим кўрсаткичлари эса 30 фоизга камайди.
Беморлар сонининг кескин кўпайиши Ғарбий Тинч океани минтақаси (+18 фоиз), Жануби-Шарқий Осиё (+15 фоиз) ҳамда Жанубий ва Шимолий Aмерикада (+12 фоиз) қайд этилди.
Ўлим кўрсаткичларининг сезиларли камайиши асосан Aфрика (-86 фоиз), Жануби-Шарқий Осиё (-80 фоиз) ва Европада (-41 фоиз) кузатилди. Ғарбий Тинч океани (+14 фоиз) ва Шарқий Ўрта ер денгизи (+7 фоиз) минтақаси мамлакатларида аксинча, ўсиш динамикаси аниқланди.
Ўтган ҳафтада энг кўп беморлар рўйхатга олинган мамлакатлар:
Япония — 503 766,
Жанубий Корея — 355 990,
AҚШ — 281 955,
Германия — 184 987,
Хитой — 171 745.
Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар:
АҚШ — 2 323,
Япония — 552,
Россия — 436,
Хитой — 410,
Франция — 390.