Мадриднинг “Реал” клуби янги бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа таркиби яна камида икки нафар ўйинчи билан кучайтирилишига умид қилмоқда. “Қаймоқранглилар” Дензел Дюмфрис, Ибраима Конате ва Бернарду Силва билан шартнома имзолаш бўйича келишувга эришиб бўлишган, бироқ бу билан тўхтаб қолишмоқчи эмас.
ESPN нашрининг хабарига кўра, Моуриньо жамоада яна икки нафар ҳимоячи — чап қанот ва марказий ҳимоячини кўришни истамоқда. “Қироллик клуби” муносиб вариантларни излаш устида иш олиб бормоқда.
Жозе Моуриньо орадан 13 йил ўтиб расман “Реал”га қайтди. Ўтган мавсумда у “Бенфика” клубини бошқарган эди. Мадрид гранди якунланган мавсумни совринсиз якунлади. Ла Лигада пойтахт жамоаси “Барселона”дан кейин иккинчи ўринни эгаллади.