Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жо Байден Техасни табиий офат ҳудуди деб эълон қилди. АҚШда аномал совуқ қурбонлари сони 60 кишига яқинлашди

Жо Байден Техасни табиий офат ҳудуди деб эълон қилди. АҚШда аномал совуқ қурбонлари сони 60 кишига яқинлашди

АҚШ президенти Жо Байден кучли қор ёғиши ва аномал совуқ ҳаво туфайли Техасни табиий офат ҳудуди деб эълон қилди. Шу муносабат билан у штат аҳолисига ёрдам бериш учун федерал бюджетдан маблағ ажратишга буйруқ берди, деб хабар беради «РБК».

«Президент Жозеф Байден 2021 йил 11 февралидан буён давом этаётган кучли қор бўронларидан жабр кўрган ҳудудларга қайта тикланишга маҳаллий даражада ва штат даражасида кўмаклашиш учун федерал ёрдам тақдим этишни топширди», — дейилади Оқ уй хабарида.

Аниқлик киритилишича, ажратилган маблағлар жабрланганларни вақтинчалик бошпана билан таъминлаш, бутун қолган уйларни таъмирлашга, шунингдек, кредитлар тақдим этиш ва бошқа ёрдам дастурларига йўналтирилиши мумкин. Бундан ташқари, зарар ҳисоблаб чиқилгач, мамлакат ҳукумати қўшимча маблағ ажратиши мумкин.

The New York Times (NYT) маълумотларига кўра, АҚШ жанубидаги аномал совуқ ҳаво ва кучли қор оқибатида камида 58 киши ҳалок бўлган, уларнинг кўпчилиги — Техас штатида.

Нашр ахборотига кўра, статистика совуқдан, ис газидан заҳарланишдан (хусусан, автомобилларда) ёки ЙТҲда ҳалок бўлган фуқароларни қамраб олади. Шунингдек, уйда келиб чиққан ёнғинлар қурбонлари ҳам ҳисобга олинган. Шу билан бирга, ҳалок бўлганлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Ҳафта охирига келиб, Техасда 150 минг истеъмолчи электр токисиз, 14 миллион киши сувсиз ва 260 минг одам ичимлик сувисиз қолмоқда.

АҚШ жанубида яшовчи аҳоли бир ҳафтадан буён мазкур ҳудуд учун анчайин ноодатий бўлган жуда совуқ об-ҳаво асоратларига қарши кураш олиб бормоқда. Ҳаво ҳарорати 18 даражагача тушиб кетган. Камида 47 нафар одам совуқ оқибатида ҳалок бўлган, 4 миллиондан зиёд уй хўжаликлари иссиқлик ва электр энергияси таъминотидан узилиб қолган.

Bloomberg АҚШда рекорд даражадаги совуқлар шамол электростанциялари ва қуёш батареяларининг ишдан чиқишига олиб келгани, бу эса электр энергияси ва газ нархларининг кўтарилишига сабаб бўлгани  ҳақида хабар берган. Техас электр тармоғи операторининг айтишича, электр қуввати танқислиги электр станцияларида табиий газ етишмаслиги ва музлаш туфайли шамол электр станцияларининг тўхтаб қолиши билан боғлиқ.

Киритилди: 13:31 21.02.2021. Ўқилди: 2237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!