Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Жиззахлик ҳамшира дори-дармонларни нега уйида сақлаган?

A A A
Жиззахлик ҳамшира дори-дармонларни нега уйида сақлаган?

Тиббиёт ҳамшираси деганда кўз ўнгимизда оғриётган жонга шифо истаган, ўзига хос меҳр-шафқат эгаси бўлган инсон гавдаланади. Лекин гуруч курмаксиз бўлмайди, деб бежиз айтилмаган экан.

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Бахмал тумани тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимининг катта ҳамшираси С.Ж ана шу эзгу касб эгаларига умуман хос бўлмаган ишга қўл урди. У махсус назоратда турадиган дори-дармонларни беморларга бермасдан ўз уйида сақлаётганлиги аниқланди.

Унинг хонадонидан “Цикладол”, “Сибазон” психотроп дорилари каби жами 6 миллион 643 минг сўмлик тиббий воситалар олинган.

Ҳозирда бу дориларни пулламоқчи бўлган ҳамширага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Manba: uza.uz

Киритилди: 11:09 21.09.2018. Ўқилди: 1913 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар