Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ўсмир йигитни вагон устида ток урди, деб хабар бермоқда Millar информацион дастури.
Ҳодиса 24 апрель куни Маржонбулоқ темир йўл станциясида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 7-синфда ўқийдиган 14 ёшли ўқувчи расмга тушиш мақсадида вагон устига чиққан ва натижада уни ток урган.
Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ўсмирда танасининг 35–40% қамраб олган иккинчи ва учинчи даражали куйиш ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.