Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Жиззахда ука акасини, қайнука келинойисини пичоқлаб ўлдирди

Жиззахда ука акасини, қайнука келинойисини пичоқлаб ўлдирди

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ икки жиноят содир этилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 7 август куни Т.А. укаси Ю.Т билан тумандаги дала шийпонларининг бирида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал пайтида Ю.Т акаси Т.А.га ошхона пичоғи билан танасининг юз ва бошқа соҳаларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда ака воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, 8 август куни Зарбдор туманидаги маҳаллаларнинг бирида яшовчи аёл А.Н. ва унинг қайнукаси А.С. ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Жанжал пайтида қайнука келинойиси А.Н.га ошхона пичоғи билан танасининг турли қисмларига уриб тан жароҳати етказгани оқибатида аёл вафот этган.

Қайд этилишича, ҳар икки ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:28 11.08.2021. Ўқилди: 5892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!