Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда ўғирлик қилган фуқаро фош бўлди

Жиззахда ўғирлик қилган фуқаро фош бўлди

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Ғаллаорол тумани, “Аламли” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1972 йилда туғилган фуқаро Б.С. номаълум шахс яшаш хонадонига ўғирлик содир этилганлиги хусусида мурожжат қилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг "ANIQ.UZ"га маълум қилишича, мазкур ўғирлик Жиззах шаҳри, Ёшлик маҳалласида истиқомат қилувчи 1992 йилда туғилган фуқаро Ў.Ш. томонидан содир этилгани аниқланди. Айбланувчи жабрланувчининг уйидан 30 миллион сўмлик уй жиҳозлари, 3 дона “МДФ” эшиклари, 1 дона “HITACHE” номли музлаткич, 1 дона “AVALON” номли совиткич, 1 дона “ROYL” номли сув иситиш печи, 1 дона гилам, 2 дона дераза пардаларини ўғирлаб кетган.
 Ҳолат юзасидан шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

Киритилди: 17:26 08.11.2019. Ўқилди: 2097 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!