Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Жиззахда тендерда “ёрдам” учун 85 млн сўм олганлар ушланди

Жиззахда тендерда “ёрдам” учун 85 млн сўм олганлар ушланди

Жиззахда мактабларга электрон доскалар хариди бўйича тендерда ғолиб чиқаришни ваъда қилиб пул талаб қилган шахслар қўлга олинди.

Маълум бўлишича, “Ozod U” МЧЖ иш юритувчиси ариза билан мурожаат қилиб, таниши О.Х. тендерда ғолиб қилиб бериш эвазига 85 млн сўм талаб қилаётганини билдирган.

🔎 Тезкор тадбир давомида О.Х. 85 млн сўмни олган вақтида ушланган.
Шунингдек, ушбу маблағнинг 30 млн сўми Пахтакор туманидаги масъул ходимга берилиши кераклиги аниқланиб, у ҳам пулни олган вақтида қўлга олинган.

⚖️ Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:14. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!