Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда қўшмачи аёл ички ишлар ходимларига пичоқ ўқталди

Жиззахда қўшмачи аёл ички ишлар ходимларига пичоқ ўқталди

Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги сўлим табиатли «Дуоба» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги намунали лойиҳа асосида қурилган турар жойларнинг айримларида уй эгаларини ҳамиша ҳам учратавермайсиз. Баъзилар бу ушбу турар жойларни ижарага бериш мақсадида харид қилган, бошқалар эса бу ерга қачондир кўчиб келиш ниятида. Шу маънода уй эгалари қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчиларга ўз турар жойи калитини ишониб топширадилар. Ишонч билдирилган инсон уйни қўриқлаши, саришта тутиши керак. Табиийки, бу хизмат учун муайян ҳақ тўланади.

Аммо шундайлар борки, ихтиёрига вақтинча ўтган уйлардан тубан мақсадларда фойдаланадилар. Чунончи, ички ишлар органлари ходимлари Дуоба қишлоғидаги ана шундай турар жойлардан бирида қўшмачилик жиноятини фош қилишди. Соҳа вакиллари томонидан шу ҳудудда яшовчи 1990 йилда туғилган аёл 150 минг сўм эвазига ўзига вақтинча ишониб топширилган уйда 1986 йилда Зомин туманида туғилган эркак ва аёлнинг ишқий муносабатга киришиши учун шароит яратиб берганлиги аниқланди.

Қўшмачи дастлаб махсус кимёвий ишлов берилган 150 минг сўм пулни беришдан бош тортди. Ҳатто, қўлига пичоқ тутиб, ички ишлар органлари ходимларига пўписа қилди. Найранги ўтмагач, ўз жонига қасд қилишини билдириб, вазиятдан чиқишга уриниб кўрди. Бу ҳаракатлари ҳам иш бермагач, эгнидаги кийими ичига яширилган 150 минг сўм пулни қайтарди.

Шу вақтнинг ўзида қўшмачининг яна бир жинояти фош этилди. У ҳудуддаги бошқа бир турар жойда Зомин туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган эркак ҳамда Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган аёлнинг жинсий яқинлик қилиши учун шароит яратиб берган. Бу хизмати учун “мижоз”ларидан 100 минг сўм олган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 14:59 12.08.2020. Ўқилди: 3622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!