Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жиззахда қоидани бузган Cobalt одам ўлимига сабабчи бўлди

A A A
Жиззахда қоидани бузган Cobalt одам ўлимига сабабчи бўлди

Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган йўлда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, А-376 халқаро автомобил йўлининг 284-километрида Cobalt ва Nexia-3 машиналар ўзаро тўқнашган.

Оқибатда Nexia-3 ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ўтказилган суриштирувда ЙТҲга Cobalt ҳайдовчиси сабабчи бўлгани, у қоидаларни қўпол тарзда бузиб, қарама-қарши йўналишга чиққани ва ўз йўлидан келаётган Nexia-3ʼга урилгани аниқланган.

Киритилди: 18:46 25.02.2024. Ўқилди: 1674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!