Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда қишга ғамланган ўтиндан ёнғин содир бўлди

Жиззахда қишга ғамланган ўтиндан ёнғин содир бўлди

2020 йил 8 январь куни соат 17:40 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Жиззах шаҳар Навоий маҳалласи Олтин узук кўчаси 20-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди, дея хабар берди ФВВ.

Ёнғин жойига Жиззах шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими 1-ёнғин қутқарув қисмининг 2 та бўлинмаси юборилди. Бўлинмалар ёнғин жойига соат 17:46 да етиб борганида хонадоннинг айвон қисмида сақланаётган қуруқ ўтинлар ёниб, қуюқ аланга ҳосил бўлганлиги, зудлик билан зарур чора-тадбирлар кўрилмаса, ёнғин уйнинг бошқа хоналари ва қўшни хонадонларга тарқалиб кетиш хавфи юзага келганлиги маълум бўлди. Шу боис, қўшимча куч ва воситалар жалб этилиб, ёнғин қисқа муддатда бартараф этилди. Ёнғин натижасида хонадоннинг 40 м2 шифт ва том қисми ёниб зарар кўрган. Жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ёнғин жойига 6 дақиқа ичида етиб келган бўлса-да, мазкур кўчага кириш йўлида сунъий тўсиқ бўлганлиги сабабли, қутқарувчилар тўсиқни олиб ташлагунча бир неча дақиқа йўқотган. Бу эса ҳар бир сония ғанимат ҳисобланган ёнғинни ўчириш вақтида катта йўқотиш демакдир. Aгарда ёнғин айвонда эмас, ички хоналарнинг бирида содир бўлганда ёхуд ичкарида инсонлар қолиб кетганида бунинг оқибати аянчли якун топиши мумкин эди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан корхона, муассаса ва ташкилотларда ҳамда аҳоли яшаш хонадонларига бориш йўлларида қутқарув автомобиллари ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилиши, ўтиш йўллари сунъий тўсиқлар ва автомобиллар билан тўсиб қўйилмаслигини сўраб қоламиз. Зеро, бу амаллар Сиз ва яқинларингиз ҳаёти хавфсизлиги таъминлашда муҳим омилдир, дейилади расмий хабарда.

Киритилди: 18:40 09.01.2020. Ўқилди: 1817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!