Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жиззахда мактаб ёшлари етакчиси болаларни тўплаб уриштиргани ростми?

Жиззахда мактаб ёшлари етакчиси болаларни тўплаб уриштиргани ростми?

Ижтимоий тармоқда “Жиззахда мактаб ёшлари етакчиси болаларни тўплаб уриштиргани ростми?” мавзуидаги видеолавҳа эълон қилинди.
Ушбу видеода тасвирланган ҳолат юзасидан Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси ва Зомин тумани ички ишлар бўлими ходимларидан иборат шошилинч ишчи гуруҳ тузилди ва хизмат текшируви ўтказилди.
Текширув доирасида видео тасвирланган ҳолат Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шаҳарчасидаги Пахтакор маҳалласида 2020 йилнинг 5 февраль куни тахминан соат 17:30 лар атрофида содир бўлгани аниқланди.
Унда Жиззах вилояти, Зомин тумани халқ таълими бўлимига қарашли 50-умумий ўрта таълим мактабининг 9- ва 10-синф ўқувчилари ва юқорида кўрсатилган ҳудудда истиқомат қилувчи бир неча уюшмаган ёшлар иштирок этган.
Бироқ тасвирдаги шарҳда ўзаро келишмовчиликни бошқарган деб айтилаётган “Ёшлар етакчиси” фуқаро Бобур Маҳамматқулов 50-умумий ўрта таълим мактабида ишламаслиги маълум бўлди. Ҳодиса содир бўлган вақтда фуқаро Б. Маҳамматқулов ёшлар ўртасида тортишув бўлаётганлигини кўриб, ўқувчиларни ажратишга уринган.
Ўрганиш жараёнида видеода жанжаллашаётган болалар Зомин тумани халқ таълими бўлимига қарашли 50-умумий ўрта таълим мактабининг 10–синф ўқувчиси С.Н. ва 9-синф ўқувчиси Т.Ў. бўлиб, видео шу мактабнинг 9-синф ўқувчиси К. А. томонидан қўл телефонига тасвирга олинган ва видеони блогерга юборган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Зомин тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув ишлари якуни бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Киритилди: 10:04 12.02.2020. Ўқилди: 2703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!