Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда мактаб ўқувчисини зўрлаган ўғри қўлга олинди

Жиззахда мактаб ўқувчисини зўрлаган ўғри қўлга олинди

2021 йилнинг 23 февраль куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Э.нинг турар жойида ўғрилик юз берди. Соат 19 дан 21 гача бўлган вақт оралиғида уйда ҳеч ким йўқлиги, хонадон деразаси очиқлигидан фойдаланган ўғри ётоқхонадаги сейфнинг қулфини бузиб, 8 миллион сўм пулни олиб кетган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят жабрланувчининг маҳалладоши М.Б. томонидан содир қилингани аниқланди. Ундан 351 минг сўм ҳужжатлаштириб олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, терговга қадар суриштирув давомида айбланувчининг яна бир жинояти фош қилинди. Аён бўлишича, у 2001 йилнинг 1 октябрида ҳудуддаги турар жойлардан бирининг ётоқхонасига кириб, пичоқ билан қўрқитиш йўли билан мактаб ўқувчисини зўрлаган. Сўнгра бировга айтса, ўлдириш билан таҳдид қилган.

Ушбу манфур кимса жиноятини яшириш мақсадида қизнинг кийим-кечагини ўз яшаш жойидаги ҳожатхонага ташлаб юборган. Мазкур ҳолат бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 18:29 04.04.2021. Ўқилди: 5320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!