Фуқаро С.С. аукцион савдолари орқали Жиззах шахридан нотурар бино сотиб олади. Бироқ, унинг эски эгалари бинодан чиқмаган эди.
Фуқаро Судга мурожаат қилишга мажбур бўлади.
Бюронинг Жиззах шахар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича суднинг Жавобгар Т.Ш. ва бошқаларни Жиззах шаҳридаги гўзаллик салонидан мажбурий тартибда чиқариш бўйича ижро ҳужжатига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилди.
Давлат ижрочиси мажбурий кўчириш куни ва вақти тўғрисида қарздорга расман маълум қилган. Кўчириш куни тўғрисида хабардор қилинган қарздорнинг ҳозир бўлмаслиги ижро ҳужжатини ижро этиш учун тўсқинлик қилмаслиги тўғрисида огоҳлантирилган.
Кўчириш холислар ва тегишли ташкилот вакиллари кўмагида, давлат ижрочиси томонидан амалга оширилди.
Мажбурий ижро якунида мазкур гўзаллик салони қонуний эгаси С.С.га топширилди.