Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда браконьер ўз машинасида давлат хизматчисини босиб кетишга уринди

Жиззахда браконьер ўз машинасида давлат хизматчисини босиб кетишга уринди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурслардан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими томонидан Табиат ресурслари вазирлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими ходимлари билан ҳамкорликда “Арнасой” канали бўйида тунги вақтда ўтказилган тезкор тадбирда, Арнасой туманида яшовчи К.С. ва бошқалар электр қармоқларидан фойдаланган ҳолда ноқонуний балиқ овлаётганликлари аниқланган.

Ушбу тадбир давомида, К.С. хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг қонуний талабларини бажармасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатиб, ноқонуний овлаган балиқлари ва бошқа ашёвий далилларни йўқ қилиш мақсадида ўзининг “Nexia 3” русумли автотранспорт воситасини Департамент бўлим бошлиғи П.О.нинг устига ҳайдаб, унинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириш орқали тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:09 20.04.2023. Ўқилди: 2970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!