Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жиззахда бозор кўчасидан ўтган машина эгаларидан пул талаб қилган зўравонларга суд ҳукми ўқилди

Жиззахда бозор кўчасидан ўтган машина эгаларидан пул талаб қилган зўравонларга суд ҳукми ўқилди

Жиззах шаҳрида яшовчи ака-ука Ч.Давидов ва Э.Давидовлар (исми-шарифи) ўзгартирилган,  Жиззах шаҳар, Улуғбек маҳалласидаги “Кўк бозор” ҳудудида жойлашган “Э.Бекмуродов” кўчасидан ўтган автомашиналардан ноқонуний равишда пул олиб келади.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг раиси Р. Орзиқуловнинг "Aniq.uz"га маълум қилишича, “Кўк бозор” ҳудудида тадбиркорлик билан шуғулланувчи  Я.Қучқоровни ўзига тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашинасида  “Э.Бекмуродов” кўчасидан чиқиб кетаётган вақтида Ч.Давидов ундан автомашинаси учун пул беришни сўрайди, Я.Қучқоров унга нима сабабдан пул бериши кераклигини, пул бермаслигини айтганида, ўзаро жанжаллашиб қолиб, Ч.Давидов Я.Қучқоровни автомашинадан тушириб, вокеа жойига етиб келган  Ч.Давидовнинг укаси Э.Давидов билан Я.Қучқоровнинг дуч келган жойига уриб, тепиб Ч.Давидов қўлидаги пичоқни унга тираб, агар пул бермаса пичоқни қорнига тиқиб олишни айтиб қўрқитади, шунда Я.Қучқоров Ч.Давидовни итариб юбориши натижаси Ч.Давидовнинг қўлидаги пичоқ Я.Қучқоровнинг қўлларини тилиб кетади, орада Я.Қучқоровнинг отаси Й.Қучқоров уларни ажратмоқчи бўлган вақтида Ч.Давидов қўлидаги пичоқ билан Й.Қучқоровни ўнг қўли билак соҳасини тилиб юборади, натижада Й.Қучқоровга тан жароҳати етказади.
Воқеа жойига етиб келган аҳоли уларни ажратиб, Я.Қучқоров олган тан жарохати натижасида воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам автомашинасида биринчи ёрдам олиш учун касалхона юборилади.
Ака-ука Ч.Давидовнинг ва Э.Давидовларнинг хатти-харакати юзасидан хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатилади.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан Ч.Давидовнинг ва Э.Давидовларга оид жиноят иши қўриб чиқилди.
Судда сўралган судланувчилар, жарбрлануви ва гувохларнринг тушунтиришлари ва ишда тўпланган далилий ашёлар билан  ака-ука Ч.Давидовнинг ва Э.Давидовлар “Кўк бозор” ёнида жойлашган “Э.Бекмуродов” кўчасида кўчани таъмирлаганлигини важ қилиб, ўзбошимчалик билан автомашина эгаларидан пул олиб келганлиги, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, безорилик қилганлиги  ўз тасдиғини топди.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг хукми билан ака-ука Ч.Давидовнинг ва Э.Давидовлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисмининг “г” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, Ч.Давидовга 3 йил 6 ой , Э.Давидовга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ч.Давидовнинг ўзбошимчалик билан Жиззах шаҳар “Э.Бекмуродов” кўчасига кирган автомашина эгаларидан ўзбошимчалик билан пул олганлик ҳолати маъмурий ҳуқуқбузарлик тариқасида кўриш учун алоҳида ажратилиб, маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш қўзғатиш учун Жиззах шаҳар прокурорига юборилди.

Киритилди: 12:31 30.05.2019. Ўқилди: 1897 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!