Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жиззахда 80 бош қорамол ва 64 бош отларни ким ўғирлади?

Жиззахда 80 бош қорамол ва 64 бош отларни ким ўғирлади?

Жиззах вилоятининг Фориш туманида шу йил 1 март куни Мирзачўл туманида яшовчи В.К. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилиб, унда 2017 йил август ойидан 2019 йилгача бўлган вақт оралиғида Фориш тумани Эгизбулоқ ҚФЙ ҳудудидаги дала майдонида юрган 80 бош қорамол ва 64 бош отлари йўқолганлигини маълум қилган ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Арнасой тумани Чўлқувар ҚФЙ Ш.Рашидов кўчасида яшовчи Ф.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 11:33 16.04.2019. Ўқилди: 1252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!